Ўзбекистонда ҳаво +32 гача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво +32 гача исиши кутилмоқда

Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uzЎзгидромет хабарига кўра, 6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +18…+20 даражагача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.

7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати +23…+ 26 даража илиқгача, шимолда ва жанубда +27…+32 даража илиқгача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага кўп.

5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.