Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда

Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uzЎзгидромет хабарига кўра, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши давом этади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Республика бўйича ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари +7…+12, кундузи +21…+26 даража бўлади.

Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида, 11 апрель куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.

Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечалари +7…+12, кундузи эса +17…+22 даражадан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.

Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.