Қоидабузарнинг автомобили олиб қўйилди ва жарима жазоси қўлланилди.

Фото:Видеодан кадр
Қарама-қарши йўналишда автомобилини бошқарган андижонлик TikTok’чи жавобгарликка тортилди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида қоидабузарга белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга нисбатан БХМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Автомобиль эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
“Бу ишлар қайтарилмайди. Тенгдошларга маслаҳатимиз, бу яхшиликка олиб келмайди”, дейди ҳуқуқбузар.
Яқинда Ички ишлар вазирлиги TikTok’чиларнинг масхаромуз ҳаракатлари бўйича уларнинг ота-оналарини огоҳлантириб, мурожаат қилганди.