***

(Янги йил)

Янги йил билан !

Сизга ва яқинларингизга янги йилда янада кўпроқ бахтли лахзалар, соғлик, мехр-мухаббат ва шод-хуррамлик тилаймиз!

                                  ***

                                      (Қурбон хайити байрами)

Хурматли ___________________________________ !

Мунаввар Қурбон Хайити байрами муборак бўлсин !

Сизга ва яқинларингизга  эзгулик , осойишталик, фаровонлик ва қувонч тилаймиз !

               (8-март байрами)

1

Хурматли ___________________________________ !

Сизни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизга бахорий табассум, мустахкам сихат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилакдош бўлиб қоламиз!

Лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик хисси, нур ва севинч, меҳр ва мухаббат асло аримасин!

                           ***

2

Хурматли ___________________________________ !

Сизни онажонлар байрами билан муборакбод қилиб, Сизга узоқ умр, бахт-саодат, тинчлик — хотиржамлик туйғуларини тилаб қоламиз!

Хонадонингизда хамиша тинчлик-тотувлик хукм сурсин, юзингиз ғам кўрмасин, фарзандларингиз ва яқинларингиз мехридан хамиша бахраманд бўлишлик ннасиб этсин!

3

Хурматли______________________________________________ !

Сизни барча _________________ номидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан чин кўнглимиздан табриклаб, Сизга дунёдаги барча эзгу тилакларни ва истакларни раво кўришимизни хамда бизнинг бахтимизга доимо соғ-саломат юришингизни астойдил тилаб қоламиз!

Хонадонингизда хамиша бахт-иқбол қуёши порлаб туришига тилакдошмиз!

4

Бугун байрам, атроф ўзгадир,

Бу гўзаллик бари Сизгадир.

Дўстлар бирлан базм қилурмиз,

Сизни қутлаб, таъзим қилурмиз!

5

Онажонлар байрами бугун,

Мехримизни улашиб бирга,

Тилакларнинг барчаси бу кун,

Жойланади диллардан дилга!

6

8-март байрами билан табриклайман! Сизга бахорий кайфият хамда қалбингиздан қувонч ва ёруғлик хиссиётлари жой олишини тилаб қоламан. Юзингиздан табассум аримасин, хаётингиз турли хил ажойиб совғаларга бой бўлсин. Йилнинг аёллар байрами кунида сизга битмас-туганмас бахт — саодат ва соғлиқ тилаб қоламан! Байрамингиз муборак бўлсин!

7

Азиз, мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Барчангизни «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва бахт-саодат, тилаймиз. Кундалик ишларингизда, хаётингизнинг барча жабхаларида омад қуши Сизларга хамиша хамрохлик қилсин! Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинглар!

***

  (Ўқитувчи ва мураббийлар куни)

Хурматли ___________________________________ !

Сизни 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Келгуси ишларингизда хамда ёш авлодни келажагимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашдек улкан салохиятли ишингизда омад ёр бўлишидаулкан муваффаққиятлар тилаб қоламиз!

***

                                                                       (Таваллуд куни билан)

Хурматли ___________________________________ !

Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбимиздан қутлаймиз!

Сизга боқий умр, бахт-саодат, метин ирода хамиша йўлдош бўлсин!

Келгуси ишларингизда доимо омад ёр бўлишига тилакдошмиз!,

                                        ***

                                                           (60 ёшга тўлиши муносабати билан)

Хурматли ___________________________________ !

Сизни 60 – ёшга тўлишингиз муносабати билан, жамоамиз номидан муборакбод этамиз!

Фарзандларингиз бахтига ҳамиша соғ ва саломат бўлинг!

Сизга узоқ умр ва мустахкам соғлик хамдабахт ва шодлик абадий хамрохингиз бўлиб қолишини тилаб қоламиз!

***

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz