Ишлатиладиган хом-ашёнинг турига қараб, углекислота ишлаб-чиқариш ускуналари қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Ачитилган газлардаги двуокись углеродни ажратиб олувчи ускуналар;
  2. Газлардан ажралиб чиққан чиқиндилардаги двуокись углеродни ажратиб олувчи ускуналар;
  3. Тутунли газлардан ва махсулотларнинг ёқилишидан  ажралиб чиққан чиқиндилардаги двуокись углеродни ажратиб олувчи ускуналар;
  4. Суюқ ёки газ холатидаги ёқилғиларни тўғридан-тўғри ёқиш усули ёрдамида двуокись углеродни ажратиб олувчи ускуналар;

Углекислота ишлаб-чиқаришда унчалик катта бўлмаган хажмдаги Бизнес учун, яхшиси кичик ускуна (“Мини оборудование”) ни ишлатилгани маъқул. Бу каби кичикроқ лойихаларда махсус  “Мини оборудование” ни ишлатилишини ўзига яраша мазмун-мохияти мавжуд. Унинг бир қатор ўз афзалликлари бор бўлиб, бу афзалликлар қуйидагилардир:

  • Ускуна учун катта харажатлар талаб қилинмайди;
  • Зарарли чиқиндиларни (углекислота ажратиб олишдаги) сифатли йўқотиш мумкин;
  • Сифатли-тоза махсулот олишга эришилади.

Углекислота ишлаб-чиқарувчи “Мини установка”лар бир ёки бир нечта юқори босим остида ишловчи машиналардан ташкил топган бўлиб, улар қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Газ системасини тозалаш;
  • Электр тармоғига ва сув таъминоти системасига уланиш;
  • Назорат-ўлчов приборлари;
  • Бошқариш ва ростлаш приборлари;
  • Ажратиб олинган газни (углекислотани) идишларга қуйиш ёки юклаш-жўнатиш системаси.

Углекислота ишлаб-чиқариш учун танланадиган ускуна Сизнинг талабингизга ва ишлаб-чиқаришнинг хажмига боғлиқдир.

Бу сохада дастлаб бизнес бошлаш учун,  углекислота ишлаб-чиқариш ускунасини Хитойга буюртма бериш мумкин. Хитой ускуналари қулай нархларга эгалиги, кенг қамровдаги оммабоплиги ва сифатининг маъқуллиги билан ажралиб туради.

От qwert.uz