Массачусетс технологиялар институти олимлари Wi-Fi’ни қувват манбаси сифатида ишлатадиган қурилмани яратишга биринчи қадамни қўйди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

Фото: Течхплоре

Электромагнит тўлқинларни ўзгармас электр оқимига айлантирадиган қурилмалар пайдо бўлганига анча бўлган — деб бу хақда  «Дарё» нашри хабар беради . Улар ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи антенналар ёки ректенналар деб аталади. Америкалик олимлар шунга ўхшаш янги ускунани намойиш қилди. У трансформацион радио частотали антенналар ёрдамида электромагнит тўлқинларни (жумладан, Wi-Fi нуқтасидан тарқалаётган сигналларни) ўзгарувчан ток сифатида ушлаш қобилиятига эга.

Бундай антенна бир неча атомларнинг қалинлигича келадиган 2D ярим ўтказгичига уланади. У ерда ўзгарувчан ток ўзгармас токка айланади. Бундай схема ёрдамида муҳандислар батарея ва аккумляторсиз ишлайдиган кўчма қурилмаларни яратади. Оддий қилиб айтганда, улар ҳаводан қувват олади.

Бундан ташқари, радио сигналларни токка айлантирадиган қурилма эгилувчан бўлади ва плёнкага ўхшаш шаклда ишлаб чиқилиши мумкин.

«Биз келажакдаги мураккаб электрон тизимларни қувват билан таъминлашнинг янги усулини ишлаб чиқдик.  […] йўл билан Wi-Fi қувватини тўплаш атрофимиздаги ҳар бир объектни ақлли қилишга имкон беради,» — дейди кашфиётчи Томас Паласиос.

Янги технологиялар эгилувчан смартфонлар, Интернет-сенсор буюмлар ва тиббий имплантлар учун ишлатилиши мумкин.

От qwert.uz