Хонанда Озода Нурсаидова юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган эди. 10 февраль куни Озода Нурсаидова вафот этгани ҳақида ёлғон маълумотлар ҳам тарқалди -деб бу хақда  «Дарё» нашри хабар беради . 

Фото: Instagram / @ozodaofficial

Айни вақтда Озода Нурсаидованинг аҳволи яхшиланган. Бу ҳақда хонанданинг синглиси Нилуфар Нурсаидова журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

«Айни вақтда опам шифохонада даволанмоқдалар. Аҳволлари анча яхши. Шифохонадан чиққанларидан сўнг батафсил интервью бериб, барчасига ойдинлик киритадилар», — дейди Нилуфар Нурсаидова.

От qwert.uz