***

КОНФУЦИЙ

Хаётдан доим нолиб юрувчи инсонлардан узоқроқ юриш жоиздир. Чунки, улар “Захмат чекмасдан” хам, чўққиларни забт этиш мумкин деган ақидага амал қилгувчилар тоифасидандир.

***

Шифокор – қасамёдини унутмаслиги лозим бўлсада, баъзан унга бу нарсани эслатиб қўйишга тўғри келиши мумкин. Аммо бу “эслатиш” кўп холларда шифокорни ноқулай вазиятда қолишига ва обрўсига путур етишига сабаб бўлиши ачинарлидир.

***

Кексалик гашти – ёшлик шашти қайтганда бошланади.

***

Яқинларимизнинг қадри – улар узоқлашганларида сезилади, бу худди “олис юлдуз шуъласи”га ўхшаб кетади.

***

Мехр-мухаббатни хис этиш учун – инсоннинг ўзида хам айнан ана шу туйғулар бўлиши лозим.

***

Ўйламай-нетмай, қизиққонлик билан чиқарилган хулосалар – кейинчалик ноқобил фарзандлар каби бизни бир умр таъқиб қилади.

***

Кўп холларда ўз олдига қўйган мақсадни забт этган инсон, келгусида янада улканроқ мақсадларни кўзлаб, харакат қилиши кузатилган.Чунки, хаёт ақидасига кўра, комил инсон яшаш учун курашишдан хеч қачон тўхтамаслиги керак.

***

Ота-она ўз фарзандини комил инсон қилиб тарбиялашни истасада, аксига олиб баъзан бу қийин кечади. Бунга ота-онанинг ўзида хам айрим комиллик фазилатлари етишмаслиги сабаб бўлади.

***

Тайёрланаётган таомга керакли масаллиқлардан ташқари, меҳр хам қўшиб пиширилса,унинг мазасини таърифлашга тил ожизлик  қилиши табиий.

***

Вақтнинг қадрига етмаслик – ўз умрини бехуда ўтишига ачинмаслик хисси билан тенгдир.

***

Қўрқинчли ходисани содир бўлишини кутиш,  ўша ходисанинг ўзидан-да дахшатлироқдир.

***

Буюк одамлар атиги бир нечта оддий сўзларнигина айтиб, ўта буюк ва оламшумул фикрларни баён қилиб, хаётда ўчмас из қолдиришган бўлса, айримлари эса соатлаб ваъзхонлик қилиб хам, деярли хеч қандай натижаларга эриша  олмаганликлари ачинарлидир.

***

Сув бетидаги кўпикни хар доим кўрамизу, лекин уни кўпик эканлигини хар доим хам айта олмаймиз. Аксинча, кўпик кўздан йўқолганидан кейин, уни кўрмаганлигимизга ўзимизни рухан ишонтиришни афзал кўрамиз.

***

Баъзан алданаётганимизни била туриб, ўша гирдобдан атайин чиқиб кетмаймиз. Бундай қурбонликни, яъни кўра-била туриб ўзини лоқайд тутишлик уни содир этишдан юз чандон ёмонроқ ахлоқсизликдир.

***

Қуш – қанчалик юксакларга парвоз қилмасин, барибир охир оқибат ерга қўнишга мажбур бўлишлигини унутмаслиги лозим…

***

От qwert.uz