Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва педагогика давлат университети ректори Алексей Лубков бошчилигидаги делегация қабул қилинди —  деб бу хақда «Дарё» нашри хабарберади .  Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазир Иномжон Мажидов Алексей Лубков билан Москва педагогика давлат университети билан тузилган йўл харитасига мувофиқ МДҲга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида икки давлатўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Россиялик меҳмонлар Ўзбекистонга сафари давомида асосий ҳамкори — Тошкент давлат педагогика университетида ҳам бўлиб, бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.

Жумладан, бакалавриат ҳамда магистратура йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилади.