Компания смартфонлар учун хар қандай гаджетларни қидириш имконини берувчи янги дастур ишлаб чиқмоқда, бунда уларга махсус “белги” бириктирилган бўлади — деб ёзади  «Mail.ru Hi-Tech» 

Бундан кўриниб турибдики, Apple«iPhone ни топиш» ва «Дўстларни топиш» дастурлариниGreenTouch  номли кодли номлаш билан биргина дастур билан алмаштиришни режалаштирган.Ушбу жараён билан таниш бўлган манбалар 9to5mac борасида батафсил хабар беришди.

pixabay.com

Бирлаштирилган дастурда «Тармоқни топиш» деб номланган функция мавжуд бўлиб – у йўқолган қурилмани топишда ёрдам беради, гарчи у мобил алоқа тармоғига ёки  Wi-Fi  интернет тармоғига уланмаган бўлса хам. Бу бошқа  iPhone, планшет ёки AirPods қулоқчини бўлиши мумкин, лекин дастур Apple гаджетларини қидириш билангина чекланиб қолмайди.

Янги дастур исталган нарсага бириктирилиши мумкин бўлган махсус гаджет-белги билан биргаликда ишлайди. Бу унчалик катта бўлмаган ички алоқа модулига эга стикер (наклейка) га ўхшаб кетади.

Мазкур “белги” ни жуда кўплаб холатларда қўлланилиши мумкин. Масалан, уни ноутбукга ёки катта симсиз қулоқчинга бириктириш мумкин. Инсон “белги” дан олисроққа кетганда, телефонга “огохлантириш” келади.  Бу эса агар уни ўғирламоқчи бўлишса, мухим нарсаларни эсдан чиқармаслидка ва сигнал қабул қилишда ёрдам беради. Фақатгина, бир нарса мавхум қолмоқда, яъни “белги” ни хар қандай нарсага – масалан хамёнга бириктириш мумкинмикан?

Агар “белги” си бор қурилма йўқолса, уни дастурдаги махсус қидирув режимига ўтказиш мумкин. У холда гаджет картада пайдо бўлади. Бу “белги” лар бошқа “белги” лар ва “айфонлар” билан ягона тармоққа бирлашишлари мумкинга ўхшамоқда.

 Apple бу “белги” ларни қачон тақдим қилиши номаълум. Жорий йилнинг ёз фаслида ёки куз фаслида  WWDC ишлаб чиқувчилари  конференциясида янги    iPhone билан кўрсатилиши эхтимолдан холи эмас.

От qwert.uz