Компания катта сенсорли дисплейга эга бўлган янги интерактив доскани намойиш қилди. У презентацияларни намойиш қилишда, муаммоларни хал қилишда ва бошқа масалаларда ёрдам беради – деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech»
Surface Hub 2S диагонали 50 дюйм бўлган экранга ва 4К-“Рухсат”и (разрешение)га эга, ундаги томонлар нисбати ғайриоддий – 3:2. Мохиятига кўра, бу қурилма — сенсорли дисплейга ва модификацияли интерфейсга эга бўлган компьютердир. Унинг ичида 8 ГБ тезкор хотирага ва 128 ГБ SSD га эга бўлган Intel Core i5 процессори мавжуд.

Планшетда презентацияларни ишга тушириш, хужжатлар билан ишлаш, видеоалоқали онлайн-конференциялар ўтказиш, фотосуратларни кўрсатиш ва бошқа кўплаб жараёнларни бажариш имконияти мавжуд. Унинг имкониятлари веб камера ва махсус стилус-қалам ёрдамида кенгайтирилган.


Планшетни оддий телевизор каби деворга махкамлаш ёки ғилдиракли ва аккумуляторли махсус тагликка ўрнатиш мумкин – шу тариқа уни офисда ёки хонадонда исталганча жойини ўзгартириш мумкин. Энг қизиғи, бу – унинг нархи. Surface Hub 2S $ 9000 ёки курс бўйича 575 минг рубль қиймат билан июнь ойида сотувда пайдо бўлади. Лекин 2020 йилда $ 12000 қиймат билан 85 дюймли экранга эга бўлган модель пайдо бўлиши кутилмоқда.