Ижтимоий тармоқ янги функцияни – яъни, фотосуратдаги “Лайк” лар миқдори хисоблагичини яширин сақлаш функциясини синаб кўрмоқда. Шу тариқа Instagram асосий эътиборни фотосуратларнинг сифатига қаратишни таклиф қилмоқда — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Instagram даги ўз инсайдлари билан танилган қиз Джейн Манчун Вонгнинг кўрсатишича, ижтимоий тармоқ “лайк”лар миқдорини акс этдирмаслик имкониятини қўшишни режалаштирмоқда.

Шу тариқа, компания фойдаланувчиларни “юракча” ларни нечталигига эмас, балким инсон нимани бахам кўрмоқчи эканлигига эътибор бериш лозимлигини истамоқда.

twitter.com/wongmjane

“Лайк” лар бошқа фойдаланувчилардангина сир  тутилади, аниқ миқдорни эса фақат пост муаллифи кўриш имконига эга. Қолганларга фақатгина фотосуратларга “Лайк” қўйган дўстларнинг исмлари кўринади.

Ушбу функция қачон оммавий тарзда ишга туширилиши,  хозирча – номаълум. Барча янги ишга туширилган нарсалар хам синовдан кейин хамма вақт хам охирги чўққисигача етиб бормаслиги мумкин, шу сабабдан “Лайк” лар билан боғлиқ хеч қандай ўзгаришлар рўй бермаслиги эхтимоли хам бор.

От qwert.uz