Энди Windows 10 да флешкаларни «хавфсиз чиқариб олиш» (безопасное извлечение) шарт эмас

Byqwert.uz

21 апреля, 2019

Windows 10 да дастлабки версиясидан бошлаб, USB ахборот ташувчиларни хавфсиз чиқариб олиш учун махсус тугма мавжуд. Охирги янгиланишда тадқиқртчилар бу функцияни олиб ташладилар — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Zdnet нашриётининг таъкидлашича, Microsoft охирги янгиланишда Windows 10 нинг 1809-версиясида USB ахборот ташувчиларнинг иш принципини ўгартирган. Энди системада «Хавфсиз режим» доимий иш фаолиятида бўлиши таъминланган бўлиб, «Чиқариб олиш» (извлеч) тугмаси хақида бутунлай унутиш мумкин бўлади.

Б у тугмани барча фойдаланувчилар билишлари лозим бўлсада, лекин хамма хам уни босавермайди. Илгари тадқиқотчилар асосий эътиборни USB ахборот ташувчиларнинг файллар билан ишлаш тезлигига қаратар эдилар, қурилмани «Хавфсиз чиқариб олиш» (безопасное извлечение) учун эса, масалалар панелидаги «Чиқариб ташлаш» (извлеч) тугмасини босиш лозим эди. Эндиликда флешкалар билан ишлашда барча маълумотлар «Кешга олиш режими» да ишламайди, шунинг учун хам хавфсиз чиқариб олишга зарурат қолмайди.
Агар янгиланишдан кейин, сизда «Чиқариб олиш» тугмаси йўқолиб қолган бўлиб, файллар флешкага секин узатилаётган бўлса, у холда иш режимини созлаш орқали тиклаш мумкин. Бунинг учун сичқончанинг ўнг томони билан «Пуск» тугмасига босиб, «Дискларни бошқариш» бандини танлаб ва у ерда сичқончанинг ўнг томони билан «Флешка» деган ёзувга босиб ва «Свойство» да «Политика» номли бўлимни очиб хамда у ерда «Оптимальная производительность» бўлимини танланади.