Tele2 абонентларига eSIM дан фойдаланиш имконини берди.

Россия операторларининг виртуал карталар билан боғлиқ «Катта учлик» нинг пессимизмидан фарқли ўлароқ, Tele2 бу йўналишда биринчи бўлди. Компания учун eSIM ни киритиш нархи хозирча аниқланмаган —  деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Это изображение имеет пустой атрибут alt

Россиянинг «Tele2» уяли алоқа оператори ўз мижозларига eSIMни ишга туширишини эълон қилди. Бу хақда «Ведомости» компаниянинг вакили хабар бермоқда.

Хизматни 29 апрелдан бошлаб олиш мумкин, аммо SIM-картани масофадан туриб улаш имкони бўлмайди. Энди картани фақат Москвадаги бешта оператор салонида бериш мумкин. Компания виртуал SIM картани Москва ва Москва вилоятидаги 83 та дўконда Kompaniya virtual SIM-kartani Moskva va Moskva viloyatidagi 83 ta салонда 5 майга қадар улаш имкониятини беради.. Tele2 қурилмаларида ишлайдиган виртуал операторларда eSIM ни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилмаган.

eSIM карталари жисмоний SIM картасиз ишлайдиган ва дастурий таъминот орқали операторга уланган фойдаланувчиларнинг чип қурилмалари асосида ишлайди. Россияда eSIM ни қабул қила оладиган энг кенг тарқалган қурилмалар — iPhone XS, XS Max вап XR каби энг сўнгги авлод смартфонларидир. Энди ушбу русумдаги телефонларга эга бўлган абонентлар «iPhone» ларни «Иккита SIM картали» қилиш имкониятига эгалар.