Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун закот нисоби 1 грамм тилланинг бугунги кунда бозорлардаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилла, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқулланди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради 

Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим со, арпадан бир со, майиздан ярим со ва хурмодан бир содир. Бир со тақрибан (≈) 4 килограммдир.

Шунга кўра, бу йилги фитр садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:

≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;

≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;

≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм;

≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгиланди.

От qwert.uz