Қуйида эътиборингизга Ҳиндистоннинг энг бадавлат ва талабгир актёр ва актрисалари ТОП-10 талиги ҳавола этилади. Ушбу рўйхатнинг 1-ўрнини шубҳасиз, Болливуд қироли Шоҳруҳхон эгаллади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради 

  1. Карина Капур

Фото: ЗееТв

Болливуднинг энг машҳур актрисаси Карина Капур Хон 10-ўринни эгаллади.   Forbes’нинг «Ҳиндистоннинг 100 нафар машҳурлари» рўйхатида у ўн учинчи ўринни эгаллайди. Ўтган йили у 36 миллион доллардан ортиқ даромад кўрган.

  1. Приянка Чопра

Фото: ЗееТв

Приянка Болливуддаги энг талабгир актрисалардан бири ҳисобланади. У Ҳиндистон кино оламида маҳшурликка эришгач, хақаро мусиқа санъатида ўзини синаб кўришга аҳд қилди. Ўтган йили у 39 миллион доллар даромад кўрди.

  1. Дипика Падуконе

Фото: ЗееТв

«Ом Шанти Ом», «Тезлик 2» ҳамда «RAM ВА Лила» фильмлари билан танилган актриса ўтган йили 40 миллион доллар даромад кўрди.

У Forbes’нинг «Энг машҳур ҳиндистонликлар» рўйхатида 11-ўринни эгаллаган.

  1. Ритик Рошан

Фото: ЗееТв

Ҳиндистон киносининг «супер қаҳрамони» Ритик Рошан «Болливуднинг энг машҳур 10 актёри» рўйхатида еттинчи ўринни эгаллайди. Ўтган йили у 63 миллион доллар даромад кўрди.

  1. Катрина Каиф

Фото: ЗееТв

Болливуд гўзали Катрина Каифни Ҳиндистоннинг энг талабгир актрисаларидан бири дейиш мумкин. Ўтган йили у 63 миллион доллар даромад топган.

  1. Ранбир Капур

Фото: ЗееТв

Янги авлоднинг энг истиқболли актёри Ранбир Капур ушбу рейтингнинг бешинчи ўрнига муносиб кўрилди. Унинг ўтган йилги даромади: 68 миллион доллар.

  1. Акшай Кумар

Фото: ЗееТв

Акшай Кумар шу пайтга қадар 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. У ўтган йили 118 миллион доллар ишлаб топди. Маълумотларга кўра, у Ҳиндистоннинг энг намунали солиқ тўловчиларидан бири ҳисобанади. У ҳар доим солиқларни олдиндан тўлаб келади.

  1. Амитабҳ Баччан

Фото: ЗееТв

Ҳиндистоннинг афсонавий актёри ҳанузгача энг талабгирлигича қолмоқда. У фильмлар, реклама ёки бошқа тадбирларда суратга тушиш учун жуда катта ҳақ олади. Актёр ўтган йили 147 миллион доллар ишлаган.

  1. Салмон Хон

Фото: ЗееТв

Таниқли актёр ўтган йили фильмлар ва реклама роликларида суратга тушиш орқали 157 миллион доллар ишлади. Forbes’нинг «Энг машҳур ҳиндистонликлар» рўйхатида у учинчи ўринда туради.

  1. Шоҳруҳ Хон

Фото: ЗееТв

Ўтган йили фильм ва реклама роликларида 220 миллион доллар ишлаб топган актёр «Болливуд қироли» рейтингнинг биринчи ўрнини забт этди. Шоҳруҳ Хон фақат Ҳиндистоннинг энг бадавлат актёри эмас. У бутун дунёда бадавлатликда иккинчи ўринда турувчи актёрдир.

От qwert.uz