Дунёнинг 65 мамлакатларида эфирга узатиладиган «Эртуғрул: Тирилиш» фильми кузда янги концепция билан эфирга қайтади, деб хабар берди «Haberturk.com».
Фото: «Haber7.com»
Фильмда Усмон Ғозий даври бошланади, ушбу образни таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ижро этади— деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi Актёр аллақачон тарихий образга тайёргарлик кўришни бошлаган: у ҳафтасига 6 кун, беш соат давомида махсус мураббийлар билан шуғулланмоқда.
Фото: «Haber7.com»
Бурак отга эркин сакрашни, жанговар қуроллар, қиличлар билан жанг қилишни ўрганади. Кичкина полигонда машғулот вақтида актёрнинг кутилмаган жароҳати учун фавқулодда ёрдам хизмати ҳам ишламоқда.
Фото: «Haber7.com»
Ривада «Усмон Ғозий» фильмини суратга олиш учун янги катта плато барпо этилмоқда, барча саҳна ва актёрларнинг костюмлари янгиланди.