Қуйида Туркиянинг 30 ёшдан ошган энг гўзал, энг қиммат ҳақ тўланадиган тўрт нафар актрисаси ҳақида маълумот бермоқчимиз— деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi 

Фаҳрия Эвжен, 32 ёшда

Фото: «Haberturk.com»

Фаҳрия Эвжен таниқли турк актёри Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси. Юлдузли жуфтлик яқинда ўғил фарзандли бўлди.

Актрисанинг сўнгги иши «Ўлимга қадар» сериали ҳисобланади.

Актриса ўз фаолияти давомида 15 дан ортиқ лойиҳаларда ишлаган. Уни дунёга танитган фильм эса Бурак Ўзчивит билан суратга тушган — «Чолиқуши» сериали ҳисобланади.

Селен Сойдер, 32 ёш

Фото: «Haberturk.com»

Селен Сойдер кино оламига моделлик фаолияти орқали келган.

2007 йилда у «Туркия гўзали» унвонига сазовор бўлган. Шундан сўнг Селеннинг кино оламидаги фаолияти бошланди.

Орадан уч йи ўтиб Селен «Лолалар вақти» сериалида суратга тушди. У ҳаммаси бўлиб 5 та лойиҳада иштирок этган.

Ҳанде Сорал, 32 ёш

Фото: «Haberturk.com»

Туркия киносининг энг яхши актрисаларидан бири Ҳанде Сорал сериалларда роллар ижро этишда давом этмоқда. У асосан Усмонийлар империяси ҳақидаги сериаллардаги роллари билан машҳур.

Бир пайтлар у таниқли актёр Окан Ялабик билан ишқий муносабатда бўлган. Бироқ 2017 йилда Ҳанде «Кўсем»да рол ижро этган актёр Исмоил Демиржига турмушга чиққан.

Ўзге Ўзпиринжи, 33 ёш

Фото: «Haberturk.com»

Ўзге Ўзпиринжи кўплаб фильм, сериаллар ҳамда ТВ-дастурларда суратга тушган. У ҳатто қисқа метражли қўрқинчли фильмга продюсерлик ҳам қилган.

«Яна севги» фильмидаги Зайнаб образи актрисани элга танитган ролларидан бири ҳисобланади.

От qwert.uz