Кексаликда кўриш қобилиятини камайишини олдини олиш учун хафтада икки ёки тўртта тухум ейиш етарли» — деб ёзади «Mail.ru health».

Сидней Университети (Австралия) қошидаги тиббий тадқиқотлар Уэстмид олийгохи офтальмология кафедрасининг бир гурух ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари Clinical Nutrition журналида  чоп этилган.

Тадқиқотчилар 2 мингдан зиёд инсонга тааллуқли бўлган маълумотларни тахлил қилганлар. Ўтказилган тадқиқотнинг бошланишидаёқ бу инсонларнинг ёшлари 49 ни ва ундан юқорини ташкил қилган холда, улар тухум истеъмол қилишларига доир саволларга — хафтасига неча дона тухум истеъмол қилишлари ва уни қай тарзда истеъмол қилишни маъқул кўришлари хақида маълумот бериб, жавоб беришган. Тадқиқот иштирокчиларининг саломатликлари устидан назорат қилиш жараёни 15 йил мобайнида узлуксиз олиб борилди.

Пировард натижа шуни кўрсатдики, хафтасига 2 тадан 4 тагача тухум истеъмол қилишга одатланганларда бошқа хафтасига бир дона тухум истеъмол қилганлар билан ёки умуман бир дона хам истеъмол қилмаганлар билан солиштирилганда, ёшга доир касаллик хисобланган макуляр дистрофия (одатда 50 ёшдан кейин хуруж қиладиган — кўз тўр қаватининг кўрмай қолиш касаллиги) билан касалланиш эхтимоли 62 % га камайганлиги кузатилган,

Жумладан, тадқиқотчилар янада кўпроқ (хафтасига 5-6 тадан) тухум истеъмол қилиш касалланиш хавфини янада пасайтиришини аниқладилар. Бироқ бу даража меъёрга айланиб — кунига бир ёки бир нечта тухумни истеъмол қилганлар учун ёшга боғлиқ макуляр дистрофиянинг ривожланиш эхтимоли бир хил даражада қолгани кузатилган.

Тадқиқот муаллифлари уларнинг яъна бир фойдали жихатини, яъни биологик фаол моддалар хисобланган каротиноидларга бой бўлганлиги сабабли — тухумнинг кўз тўр қаватига ижобий таъсир кўрсатишини хам аниқлашга муваффақ бўлдилар.

Айниқса, кўз тўрини шикастланишдан ва емирилишдан асровчи, кучли табиий антиоксидант хисобланган лютеин ва зеаксантинлар тухумнинг сариғида кўплаб миқдорда мавжуд. Табиатда эса, лютеин ва зеаксантин тухум сариғидан ташқари, кўк баргли сабзавотларда хам мавжудлиги фанга маълум (исмалоқда, турли хил салатларда, карамда ва хоказоларда)

От qwert.uz