Telegram мессенжерида кўплаб янги функция ва имкониятлар пайдо бўлди, деб хабар беради Spot.
Фото: The Verge
Хусусан, улар орасига «Архивлаштириш» функцияси ҳам қўшилган бўлиб, унинг ёрдамида фаол ва нофаол чатларни, алоҳида шахсий хабарларни архивга жойлаштириш мумкин — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради
Чап тарафдаги свайп чатни «Чатлар архиви»га жўнатади. Архивдаги чатдан хабар келса, у папкадан умумий диалоглар рўйхатига қайтади. Хабар келмаган чатлар доимий архивда қолади. Шунингдек, архивнинг ўзини ҳам яшириб қўйиш имкони бор.
Бундан ташқари 100 та чатни юқорига «қистириб қўйиш» мумкин. Қайта тикланган чатни яна архивлаштириб, ўша жойига қайтариш ҳам мумкин бўлди.
Оммавий ҳаракатлар
Эндиликда биргина ҳаракатни — «қистириб қўйиш», «жўнатиш», «ўчириб қўйиш, «архивлаштириш» ёки «ўчириб ташлаш» амалларни бир вақтнинг ўзида бир нечта чатларда қўллаш мумкин.
Android учун янги дизайн
Android’лар учун Telegram мессенжери янги белгидан тортиб янги менюгача эга бўлди. Telegram жамоаси эндиликда чатлардаги хабарларни танлаш нафақат чиройли, балки кенг функцияли бўлишига эътибор қаратган.
Фото: Spot
Матннинг икки ёки уч қаторини алоҳида ажратиб олиш ҳам мумкин:
Фото: Spot
Шунингдек, янги дизайн хабарларни бир вақтнинг ўзида бир неча кишига жўнатиш имконияти ҳамда эмодзилар билан бойитиш функциясини қўшди:
Фото: Spot
iOS қурилмалари учун эса 4 хонали код ўрнига 6 хонали кодни ўрнатиш мумкин бўлди:
Фото: Spot
Бошқа янги имкониятлар
iOS’лар учун яна бир янги функция — яқин орада фойдаланилган стикерларни ўчириб ташлаш:
Фото: Spot
Яхшиланган ёзишмалар (контактни олдиндан кўриш):
Фото: Spot
Шахсий гуруҳ ва каналлардаги айнан керакли хабарга ҳавола бериш:
Фото: Spot
Диалогга кирмай туриб, чатлар рўйхатида ким online эканлигини тезда кўриш:
Фото: Spot