Ер сайёрасида бир ярим-икки йил ичидаги энг йирик магнит бўрони бошланди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.Бу ҳақда Физика институти Қуёшнинг рентген астрономия лабораторияси бош илмий ходими Сергей Богачёв маълумотига таяниб, Sputnik хабар қилади.
Фото: Flickr
Олимнинг маълум қилишича, бу Қуёшнинг фаоллиги билан боғлиқ. «Ҳодиса туфайли қутбий ёғду, радио алоқа ишида узилишлар бўлиши кузатилади», — дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, мутахассис бундан ҳам жиддийроқ магнит бўронлари бўлишини қайд этди.
«Бу учинчи даражадаги бўрон, жами беш шкалали бўрон мавжуд. Беш балли бўронлар камдан-кам учрайди, ўн-йигирма йилда бир марта бўлади», — дея маълум қилди олим.
Қуёш фаоллиги 14 май куни бошланган ва кечга қадар давом этади. Ер сайёрасининг магнит бўрони ярим тунда ўз ҳолига қайтиши кутилмоқда.
Магнит бўронлари ҳар бир одамга ҳар хил таъсир кўрсатади. Кимнидир мигрен безовта қилса, кимнингдир қон босими кўтарилади, сурункали касалликлар қайтадан бош кўтариши мумкин. Бўронлар таъсирида сурункали хасталикка чалинганлар, ўта сезувчан асаб тизимига эга фуқаролар саломатлигида ҳам салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Шунинг учун бундай кишиларга ўзларини жуда эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.
Магнит бўронлари — компас магнит милининг сурилишини қўзғатувчи Ер магнит майдонининг кескин ўзгариши. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг катта ҳудудларида, баъзан бутун Ер юзида кузатилади. У, одатда, қутбий ёғду, момақалдироқ, зилзила пайтида содир бўлади ва ҳар 11 йилда кузатиладиган Қуёш фаоллигининг кучайиши даврида тез-тез такрорланиб кучли ўтади.