Массачусетс штатида шифохонанинг саккиз нафар ҳамшираси бир вақтда ҳомиладор бўлиб қолди

Массачусетс штатидаги Пибоди шаҳрида жойлашган шифохонанинг туғруқ бўлимида ишлайдиган саккиз нафар ҳамшира бир вақтда ҳомиладор бўлиб қолди, деб хабар беради «Zakon.kz»  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Beverly Hospital

Аёлларнинг ҳар бирида туғруқ даври турлича. Тахминларга кўра, болалар жорий йилнинг июнь—октябрь ойлари оралиғида дунёга келади.

Ҳамшираларнинг беш нафари туғилажак фарзандининг жинси билан қизиққан — уларнинг барчаси ўғил кутмоқда. Нашрнинг маълумотларига кўра, икки ой олдин шифохонада тўққиз нафар ҳомиладор ходим ишлаган. Март ойида улардан бири Тара Рандаццо ўғилли бўлган.

«Ҳомиладорликнинг ажойиблиги — сенда тайёргарлик учун вақт бўлади», — дейди шифохона мудираси Шанна Мавилио.