Яқинда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида И. Каримов номидаги Халқаро аэропортда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксичилардан норозиликлар билдирилди —  деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi . Таксичиларнинг ёпишқоқликларидан ҳам кўра, одамлар асоссиз тарзда кўтарилган нархлардан норози эди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилади.

Фото: «Kun.uz»

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ва журналистларнинг хабарларини инобатга олиб, вазиятни назоратга олди. Солиқ идораси ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги вакиллари билан бирга автотранспорт воситалари учун ажратилган ҳудудда мунтазам равишда лицензиясиз ишлайдиган таксичиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Масалан, апрель ойи ва май ойининг 20 кунида 43 та «ноқонуний» таксичилар аниқланди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ («Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш») чоралар кўрилди.

Аммо шуни тан олиш керакки, улар бутунлай йўқолмаган. Бугун «ноқонуний» таксичилар қуйидаги услубни танлаган: улар машиналарини аэропорт ҳудудидаги автотураргоҳда эмас, узоқроқда қолдиради. Аэропортдан чиқиш томонга эса мижоз чақирадиган одамларни жўнатади.

Тошкент шаҳар ИИББ бу каби вазиятга тўқнаш келган барчани «ноқонуний» таксичилар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақида Халқаро аэропорт яқинидаги ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларига хабар беришни, ёки 102, 71-232-30-40 ва 71-232-40-50 рақамлари орқали хабар беришни сўрайди. Лицензиясиз ишлаётган таксичиларни ва уларга ёрдам бераётганларни суратга туширинг, ишончингиз комил бўлсин: чоралар кўрилади, дейилади хабарда.

От qwert.uz