Магнезит, каолин, фритта, ангоб, пигментлар каби хом ашё божхона божларини тўлашдан озод этилди, бу ҳақда Spot маълумот беради.
![](https://s.daryo.uz/wp-content/uploads/2019/05/4jilMH15129975500258_l-680x453.jpg)
Фото: Spot
Президент қарорига биноан 13 та хом ашё божхона божларини тўлашдан озод этилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
2021 йил 1 январга қадар олиб келинаётган қуйидаги хом ашё турлари божхона божларини тўлашдан озод этилди:
— пигментлар (3207 10 000 0);
— ангоб (3207 20 100 0);
— фритта (3207 40 850 0);
— сиёҳ, хат ёзиш ва расм чизиш учун туш (3215 90 000 0);
— глазурлар (3207 40 850 0);
— ленолеум ишлаб чиқариш учун ПВX плёнка (3920 43 100 0);
— магнезит (2519 10 000 0);
— каолин (2507 00 200 0);
— обой ишлаб чиқариш учун полиграфия бўёғи (3215 19 000 0);
— обой ишлаб чиқариш учун винилхлорид полимерлари (3904 22 000 0);
— обой ишлаб чиқариш учун қопламасиз қоғоз ва картон (4802 40 100 0, 4802 56 200 0, 4810 29 300 0);
— гипскартон листларини ишлаб чиқариш учун ўрамлардаги ёки листлардаги қоғоз ва картон (4805 92 000 0);
— қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ёғоч целлюлозаси (4703 21 000 9, 4703 29 000 9).