Туркманистон президенти Дмитрий Медведевни ўз машинасида сайр қилдирди (фото)
уркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия бош вазири Дмитрий Медведевни меҳмонхонадан олиб келиш учун шахсан ўзи борди. «ТАСС» хабар беришича, президент ўзининг ГАЗ-21 Волга машинасида бўлган.

Фото: Туркманистон президенти матбуот хизмати
Улар биргаликда Ашхобод бўйлаб кичик автомобиль сафари ўтказган. — деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi .Шундан сўнг Медведев ва Бердимуҳамедов президент қароргоҳига келган ва у ерда ишчи нонушта ўтказилган.

Фото: Туркманистон президенти матбуот хизмати

Фото: Туркманистон президенти матбуот хизмати
Россия бош вазири Туркманистонга 30 май куни келган бўлиб, 31 май куни МДҲ ҳукумати раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.