1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар ва аёллар учун байрам уюштириб берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Тошкент вилоятидаги санаториялардан бирида бўлиб ўтган тадбирда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева иштирок этди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Шаҳноза Мирзиёева қайтиб келган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг бошдан кечирган воқеаларини тинглади ва саволларига жавоб берди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

«Ҳар бир бола, унинг қаерда туғилганлигидан қатъий назар, давлат ҳимояси остида бўлади, оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади», — деди Шаҳноза Мирзиёева.

От qwert.uz