7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси» мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилади.

Фото: ЎзА

«Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирексияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди —   — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради 

«Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда, — деди Рустам Қодиров. — Масалан, сизнинг машинангиз бор, 3—5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги машина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган машинангизни дилерга бориб топширасиз-да, янги автомобиль ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз»

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради. .

От qwert.uz