Андижон тумани, Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро И.Ш.нинг ҳаммомни ёқиш мақсадида газолин сепиб, гугурт ёқиши оқибатида танасининг 95 фоизи куйиб кетди, ўзи ва қўшнисининг уйи аланга ичида қолди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Бу ҳақда Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Ёнғин-қутқарув қисмига келиб тушган хабарга асосан воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Содир бўлган ёнғинда фуқаро яшаётган уйнинг 40 квадрат метр шифти, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёнган. Шунингдек, ёнғин қўшни хонадонга ҳам ўтган. Натижада қўшни оиланинг 30 квадрат метр шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ш.Ф.нинг фарзанди И.Ш. танасининг 95 фоизи куйиб оғир тан жароҳати олган.

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дасталабки суриштирув ишлари давомида ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби I.Ш.нинг яшаш уйидаги ҳаммомни ёқиш мақсадида енгил алангаланувчи суюқлик (газ конденсати) сепиб, гугурт ёқиши оқибатида эканлиги тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фуқаролардан эътиборли бўлишни ва тегишли қонун қоидаларга риоя қилишини сўраб қолади.

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси