Туркиянинг Анталия вилоятида 15 июнь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Milliyet

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги ахборотига кўра, Ўзбекистон фуқароси I.Л. ҳодиса оқибатида енгил жароҳат олган бўлиб, касалхонага ётқизилишига эҳтиёж йўқлиги тасдиқланган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради 

Аввалроқ ОАВда Анталия вилоятида 15 июнь куни юз берган ЙТҲ оқибатида Россия ва Ўзбекистоннинг етти нафар сайёҳи жароҳатлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

От qwert.uz