Грузия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Тбилисидаги тартибсизлик юзага келишида Ғарбнинг роли ҳақида айтган сўзларига қўшилмади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Газета.ru»

Ушбу фикрларни грузин Стратегия ва бошқарув институти раҳбари Пётр Мамрадзе эълон қилди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Унинг айтишича, Грузия ҳукумати Ғарб давлатлари томонидан ҳар қандай аралашувни қатъиян рад этади.

«Аксинча, Ғарб бундай ҳаракатлардан мутлақо мамнун эмас. Мен буни биламан, чунки ғарблик дипломатлар, олимлар ва мутахассислар билан деярли 30 йил давомида яқин алоқада бўлганман», — деди Мамрадзе.

Аввалроқ, Рамзан Қодиров Тбилисидаги воқеалардан ташвишда экани ҳамда грузинларга «Тбилисигача бор-йўғи 200 километр» эканини айтгани ҳақида хабар берган эдик.

От qwert.uz