Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram’да Чеченистон ва Грузиянинг қардош давлатлар эканини таъкидлаб, Тбилисида юз берган сўнгги воқеалардан ташвишланганини ёзган. Бу ҳақда «Mk.ru» хабар берди.
Фото: «Mk.ru»
«Грузинлар ва руслар, грузинлар ва чеченлар — қардош халқлар. Аммо баъзи радикал кучлар ушбу халқларни уруштириб қўймоқчи», — дейди Қодиров — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
«Эслатиб ўтаман, Грознийдан Тбилисигача бор-йўғи 200 километр», — ёзади у.
Шунингдек, Қодиров Россияда 1 миллион грузин яшашини, улар мамлакатлар ўртасида дўстлик алоқасини боғлаб турганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Қодиров грузин маданияти, адабиёти ва санъатини бутун дунё Россия туфайли таниганини эслатиб ўтган. Шимолий Кавказда жуда кўп халқлар яшайди, улар бир-бирлари билан дўстлашиши учун сабаблар кўп, аммо нафратланишлари учун бирорта сабаб йўқ, — дейди Чеченистон раҳбари.
Ушбу тортишувнинг сабаби узоқ вақтдан бери Россия билан муносабатлардаги вазиятни кескинлаштирмоқчи бўлган айрим сиёсатчиларнинг ҳаракатларидир. Грузия ҳукумати радикаллар томонидан ҳужумга учраган Россия депутати учун хавфсизликни таъминламасликда айбдор.
Қодировнинг таъкидлашича, Россия сайёҳлар туфайли 2018 йилда Грузияда деярли 3,5 миллиард доллар сарфлаган. Энди курортлар ва соҳиллар бўм-бўш бўлиб қолади.