Нақд пул билан боғлиқ янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистон Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш ҳамда пул тушумлари устидан жамоат назоратини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди, деб хабар бемоқдаЎзА.

Фото: ЎзА

Лойиҳага кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари онлайн НКМ ёки виртуал кассадан тўлиқ фойдаланишга ўтади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .. Аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган назорат-касса машиналарини (онлайн НКМ) босқичма-босқич жорий этиш белгиланмоқда.

Тажриба лойиҳа сифатида онлайн НКМларидан фойдаланиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилиш баён этилган.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, банкоматлар орқали нақд пул олишда фоиз тўловини чегаралаш таклиф қилинди. Алкогольли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш жойларида сотиш ҳуқуқи соддалаштирилган шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатга қўйиш орқали қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ойлик йиғимларни мунтазам тўлаш ҳамда онлайн НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш шарти билан Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.