Нью-Йорк марказидаги кўчалардан бирига террорчилик ҳаракатларини олдини олишга мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилди. Ўзига хос мазкур ўриндиқлар оламон устига бостириб келаётган транспорт воситаларини тўхтатиб қолишга мўлжалланган, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Facebook

Rely номи олган ўриндиқлар Нью-йорклик дизайнер Жо Дусет томонидан яратилган бўлиб, 3D-принтерда чоп этилган. Уларнинг оғирлиги бир тоннадан ортиқ ва пўлат стерженлар билан маҳкамланган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Одатда қуролланган транспорт воситасининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи баррикадалар ўз кўриниши билан одамларни ҳуркитади ва тезда кўзга ташланади. Бундан ташқари улар доимо шаҳар марказида тура олмайди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Дусетнинг таъкидлашича, ўриндиқлар хавфсизлик, эстетик ва қулайлик талабларига тўлиқ жавоб беради. Уларни тезда йиғиш ва «чексиз» шаклга созлаш мумкин. Лойиҳа биринчи бор NYCxDesign festival’и доирасида намойиш этилган.

Фото: Facebook

От qwert.uz