Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги « ‘Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаъги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорининг Самарқанд шаҳридаги ижроси ўрганилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Фото: Zarnews
Ўрганиш натижаларида аниқланишича, аҳолига хизмат кўрсатиш махсус техникалари янгилаб берилган. Шаҳар ҳудудида жойлашган 40 та қабристонга аҳолига хизмат кўрсатиши учун 27 та қабристон назоратчиси, 71 та қабристон қоровули штат бирлиги ажратилган. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, қабристон атрофида девор тортиш, айримларида таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Шу билан бирга, айрим камчилик ва муаммолар ҳам аниқланган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра алоҳида дафн этишга ажратилган участкага узунлиги 1,5 метр, эни 1 метр ва баландлиги 0,5 метрдан 1 метргача бўлган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш (қуриш)га йўл қўйилади. Бироқ қабристонда айрим қабр ёдгорликларига 10-16 кв.метр ер майдонлари ажратилган. Яъни баъзи ҳолларда ёдгорлик узунлиги 1,5 метр эмас, балки 3—4 метр, эни 1 метр ўрнига 4 метр ерга ўрнатилган.
Шунингдек, ўрганиш давомида қабр усти ёдгорлигига тирик инсоннинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилганлиги аниқланган.