Қозоғистон парламенти сенати пленар йиғилишида Чимкентдан сенатор этиб сайланган Ойгул Капбарова қасамёд қилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.

Фото: «Zakon.kz»
«Сафимизга Қозоғистон жанубидан чиройли аёл келиб қўшилди. Улар аёл кишини сенатор сифатида юбориш ҳақидаги тилагимизни қабул қилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .. Бунинг учун Чимкент акимати ва кенгашига миннатдорлик билдирамиз», — деди сенат спикери Дариға Назарбоева.
Назарбоевага кўра, Чимкентда қозоқ ва рус тилларида чиқадиган икки газета раҳбари бўлган янги сенатор ижтимоий-маданий ривожлантириш ва фан қўмитасида ишлаш истагини билдирган.