Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»
Хонанда Жаҳонгир Отажонов Жаҳонгир Позилжонов билан ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
‘Жаҳонгир Позилжоновнинг ашула айтиши мени кинода ўйнашим билан баробар’, деганман. Мен хонандаман, лекин у яхши актёр. Шундай деганимдан сўнг ўша пайтда «Huvaydo» тўйхонасида учрашиб қолганмиз, ҳеч нарса демаган, қўл ушлашиб, яхши гаплашганмиз. Ундан кейин қанча лойиҳалар бўлди. Ҳаммасига таклиф қилди. Уни инсон сифатида ҳурмат қиламан.
Яқинда Жаҳонгир Позилжонов ‘Хонтахта’ кўрсатувига чақирди, мен 500 АҚШ долларга чиройли кийим олдим. Кўплаб мухлислар ‘бошқа кийиминг йўқми, кийимингни алмаштир, чириб кетибди’, деганидан сўнг, янги кийимлар ҳам олдим.
Zo‘r TV’га борсам эшикдан қўйишмади. Бир мелиционер ‘машинангни мана бу ерга қўйиб кирасан’, деди. Нимага десам, ‘Шуҳрат ака киргизманглар деди’ деган гап қилди. Майли, деб орқамга қайтиб кетдим. Ўзлари чақириб ўзлари киритишмади.
Жаҳонгир улар билан урушиб қолган экан. Санъаткорларга ҳам ачинаман, ўзининг қадрини билмайди. Оғзи бир бўлинглар, бир йил борманглар ўша телевидениега. Икки ой борма, ўзлари пул бериб чақирмаса, «отим»ни бошқа қўяман.
Жаҳонгир Отажонов, хонанда