Ўзбекистонда олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган мактаблар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Фото: ЎзА

2019/2020-ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Бунда республиканинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси — 61 та (Тўрткўл, Тахтакўпир, Мўйноқ, Элликқалъа туманлари учун);

Бухоро вилояти — 53 та (Ромитон, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон туманлари учун);

Жиззах вилояти — 94 та (Фориш, Бахмал, Зомин, Янгиобод, Ғаллаорол туманлари учун);

Қашқадарё вилояти — 140 та (Китоб, Деҳқонобод, Чироқчи, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари учун)

Навоий вилояти — 9 та (Нурота тумани, Зарафшон шаҳри учун);

Самарқанд вилояти — 182 та (Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ, Ургут, Иштихон, Пастдарғом, Паяриқ, Пахтачи, Нарпай туманлари учун);

Сурхондарё вилояти — 155 та (Шўрчи, Қумқўрғон, Бойсун, Шеробод, Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари учун);

Тошкент вилояти — 86 та (Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Чиноз туманлари учун);

Фарғона вилояти — 35 та (Риштон, Фарғона, Сўх туманлари учун).

От qwert.uz