1992 йилда туғилган ўғлининг қўрс, баджаҳл эканлигидан куйган ота-онанинг дарди ичида эди. Акасини уйлантиришганда ўсмир йигитча – Неъматнинг келинчакка бўлган қўполликларини бўйдоқчиликка йўйишди. Аммо болани бир текширтириб, руҳиятини даволатайлик, деб ҳеч ўйлаб ҳам кўрмади. Бу ҳақда ЖИБ Наманган вилоят суди бўлим бошлиғи Акрамжон Ориповҳикоя қилмоқда.

Фото: «Upl.uz»

Совуқ муносабатлар, жанжаллардан безиган ота-она бир нафар фарзандли бўлган, иккинчисига ҳомиладор келинни ҳали битмаган уйга кўчириб қўйди —  деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi .

Совуқ муносабатлар, жанжаллардан безиган ота-она бир нафар фарзандли бўлган, иккинчисига ҳомиладор келинни ҳали битмаган уйга кўчириб қўйди.

Аммо Неъматга бу ҳам маъқул келмади. У яна келинойиси билан кунора бориб уришиб келар, онамни хизматини қилмадинг, дея тўполон кўтарарди.

Келин шўрлик нима қилишни билмай қолганди, ора-чора бориб қайнонасиникида хизмат қилар, бу ёқда янги уйнинг меҳнатдан бўшамасди.

Ўз келинойисига бўлган нафрат, ғараз Неъматнинг ниятини бузганди. У кузнинг совуқ бир кунида қўйнига пичоқ яшириб, акасининг уйига йўл олди.

Ҳовлида кир чайиб ўтирган келинойисининг қўлидан судраб, уй ичига тортаркан, Неъмат ғараз ниятини яширмади. «Сени ўлдирмагунимча тинчимайман!»

Қўрқиб кетган аёл типирчилаб қайнисининг қўлидан чиқишга уринар, ялиниб-ёлворарди. Аммо Неъмат ожизлиги, ҳомиладорлигини била туриб унинг қорин соҳасига пичоқни санчиб олаверади. Ёрдам чақиришга уринган келинойисининг оғзини беркитиб, шафқатсизларча босиб олиб, кўкрак, бўйин, ҳаёти учун муҳим саналган баданининг бошқа жойларига ўн беш маротаба пичоқ уриб, ўта оғир ҳолатда жароҳат етказиб, уйдан чиқиб кетади.

Бўлғуси она, ёшгина аёл олган тан жароҳатлари, ички-ташқи қон кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этади.

Руҳий касалликлар клиник шифохонаси хулосасига кўра, Н. Зариповда «васвасага тушиш» касаллиги аниқланди. У ижтимоий хавфли қилмишни содир этган вақтида ўз ҳаракатларини идрок қила олмайдиган даражада руҳий носоғлом бўлган. Унга нисбатан кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида интенсив назоратда, мажбурий тартибда даволаниш тавсия этилди.

Суд иш бўйича мутахассис ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосаси ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далилларни ўрганиб чиқиб, Н. Зариповнинг одам ўлдиришда ифодаланган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб ҳисоблаб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинлашни лозим топди.

От qwert.uz