Ҳаж мавсумида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилда Мино водийсида илк бор баланд чодирлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизматининг ёзишича, бу ўз навбатида зиёратчилар сонининг ортишига ва турли ноқулайликларнинг олдини олишга хизмат қилади —  деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi .

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Ҳар бир чодир саккиз кишига мўлжалланган бўлиб, чодирлар оловга чидамли материаллардан тайёрланган ва улардан фойдаланиш жуда ҳам қулай. Maxсус дизайн асосида тайёрланган чодирларни йиғиш ва олиб ташлаш жуда осон.

Мазкур чодирнинг биринчи қавати уй ходимларига ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ишлатилса, юқори қаватларда зиёратчилар яшайди.

От qwert.uz