Тошкентда жарроҳлик операцияси ўтказиш учун 400 доллар талаб қилган гинеколог аёл ушланди

Тошкентда жарроҳлик операцияси ўтказиш учун 400 доллар талаб қилган шифокор аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Google Images

«1 июль куни соат 22:23 атрофида ‘Ўзбекистон темир йўллари‘ АЖ марказий поликлиникаси гинекология бўлими мудири 56 яшар Гулнора У. жарроҳлик операцияси ўтказиш учун Ниҳола А.дан 400 АҚШ доллари таъма қилган», — дейилади хабарда — деб бу хақда  «Daryo»  нашри хабар беради.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.