Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар берди— деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Фото: «Xалқ сўзи»

«Шу муносабат билан нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.

Шунингдек, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлиги эслатиб ўтилди.

Шанба—якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ҳам паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада учраш мумкин бўлади. Жумладан, хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин

От qwert.uz