Фотогалерея: Ҳайвонлар дунёни қандай кўради?
Сизнингча ҳайвонлар дунёни қандай кўради? Яъни биз яшаётган уйлар, табиат уларнинг кўзига қандай кўринади? AdMe олимларнинг фикрига таяниб, турли хил ҳайвонлар бир хил тасвирни қандай кўришларини ҳақидаги суратларни тақдим этди.
Сичқон — кемирувчилар фақат қисқа масофадан яхши кўради. Қўлнинг объектини 10-15 метрдан сезади ва тезда қочиб кетади — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Depositphotos
Илон — иссиқ ва совуқни ажрата олади. Бу эса уларга куннинг ҳар қандай қисмида озиқ-овқат топиш имконини беради.

Фото: Depositphotos.com
Чивин — улар учун дунё мозаикадан иборат. Кўзларида тахминан 4000 та нуқта бўлишига қарамасдан, инсонга қараганда ёмон кўради.

Фото: Depositphotos
Капалаклар ва асаларилар —умуман яхши кўрмайдилар, лекин улар одамларга кўринмайдиган ултрабинафша нурларни яхши кўради. Бунинг натижасида эса ўсимлик ва гулларни тез илғайдилар.

Фото: Depositphotos
Тошбақа — яхши кўрмайди, лекин рангларни ажрата олади. Масалан, қизил, сариқ рангларни яхши сезса-да, кўк-бинафша рангларини мутлақо фарқламайди.

Фото: Depositphotos
Ўргимчаклар — уларнинг ёнида ҳам кўзи бор. Бу эса уларга нафақат олди ва ёни, балки орқа тарафда ҳам нима борлигини сезишга ёрдам беради.

Фото: Depositphotos
Шиллиққурт — улар ёруғлик ва сояни яхши фарқлай олмайди.

Фото: Depositphotos
Сигир — улар учун ранглар дунёси жуда чекланган. Фақатгина тўқ сариқ ва қизил рангларни кўра оладилар, холос.

Фото: Depositphotos
От — улар фақат оқ ва қорани фарқлай олади. Шу сабабли дунё кўзларига кулранг рангда кўринади.

Фото: Depositphotos
Буқаламун — дунёнинг энг ғалати кўзлар айнан буқаламунларга тегишли. Чунки улар бир вақтнинг ўзида олдинда ва орқада нима бўлаётганини кўришлари мумкин.

Фото: Depositphotos
Қурбақа — улар фақат ҳаракатланаётган жисмларнигина кўра оладилар. Шу сабабли ҳам кўп ҳолларда улар очликдан ҳалок бўлишади.

Фото: Depositphotos
Бургут — йиртқич қушлар ичида энг қудратлиси бўлиб, у нафақат узоқ масофани, балки рангларни ҳам одамлардан кўра яхшироқ кўра олади. Бундан ташқари, унинг кўзи бир вақтнинг ўзида 2 хил нарсага эътибор қаратиши мумкин

Фото: Depositphotos
Қўнғиз — улар ҳам худди бургутлардек жуда сезгир. Бир вақтнинг ўзида овқатга ҳам уни овламоқчи бўлган йиртқичга ҳам эътибор қаратиши мумкин. Шу боис унинг сезгирлиги деярли мушукка имконият қолдирмайди.

Фото: Depositphotos