21 декабрь куни Деҳлида бўлиб ўтадиган Miss Intercontinental—2019 халқаро танловининг финал босқичи бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон номидан модел Нигина Фаҳриддинова иштирок этади, бу ҳақда «Nuz.uz» хабар қилади.

Фото: «Nuz.uz»

Танлов иштирокчилари Деҳлида 3 ҳафта бўлиб, финалга тайёргарлик кўришда иштирок этаётган модел-қизлар учун экскурсиялар, фотосессиялар ва видеотасвирлар тақдим этилади. Хусусий самолётда қизлар Мальдивга учади, у ерда фотосессия ва видео тақдимотли матбуот анжумани ўтказилади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото:«Nuz.uz»

Декабргача ҳали етарли вақт бор, лекин Нигина аллақачон фаол машғулотларга киришган. Унда аллақачон қандай миллий либослардаги образни намойиш этиш ғояси пайдо бўлган, бироқ ҳозирча у буни сир сақламоқда. Аста-секин Нигина Фаҳриддиновани танловда муваффақиятли иштирок этишини қўллаб-қувватловчи ҳомийлар пайдо бўлмоқда, улар жумласига таниқли дизайнер «Шахризода» бренди ҳам бор.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Танлов шартига кўра, Нигина ўз мамлакатининг миллий либослари жамланган портфолиони тақдим этиши керак. Дизайнер Нилуфар Абдувалиева ва «Мурсоқ» бренди ҳамкорликда Нигина фотосессиянинг биринчи босқичини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Нигина МДҲ мамлакатлари ўртасида M&B Models Agency лицензия эгалари томонидан амалга оширилган кастингидан муваффақиятли ўтиб, Miss Intercontinental Uzbekistan—2019 унвонига эгалик ҳуқуқини қўлга киритди.

Бундан ташқари, у «МДҲнинг энг яхши модели—2018» халқаро танловида Ўзбекистон модели сифатида, ғолиб бўлди ва икки — Fashion on Model—2018 вa Top model friendship деб номланган икки номинация билан тақдирланди.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

От qwert.uz