Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Хива шаҳрига сафар қилди. Бу ҳақда Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Фото: Instagram
Мамлакат биринчи хоними қизи билан Хивадаги Ичан қалъа меъморий мажмуасида меҳмон бўлиб, тарихий ёдгорлик билан танишган, бозор расталарини кўздан кечирган.
Фото: Instagram
«Икки саҳро, Қизилқум ва Қорақум орасида жойлашган Хива шаҳри – азалдан ҳаёт қайнаган воҳа дурдонаси», — деб ёзган у ўз саҳифасида.
Фото: Instagram
«Бу ердаги замонавийлик ва тарих уйғунлиги сўз билан ифода этиб бўлмас муҳитни яратади. Хивада ҳар қадамда ислом меъморчилигининг энг ёрқин намуналарини учратиш мумкин. Ушбу шамолли шаҳарда қадимийлик руҳини сезиш, юртимиз бой тарихи нақадар улуғвор эканини ҳис этиш, меъморий обидалар чиройидан завқланиш мумкин.
Фото: Instagram
Хива ҳавоси кишини мафтун қилади, ўзига ром этади… Ўзбекистон тарихи мени доим қизиқтириб келган. Хива хонлиги ҳақида кўп ўқиганман, лекин Хиванинг ўзида бўлибгина мамлакатимиз ўз тарихи билан нақадар бой ва буюк эканини тўлиқ англадим!» — дея ўз таассуротларини ёзиб қолдирган Шаҳноза Мирзиёева.
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram