Наманган вилояти Чуст туманининг «Ғова» қишлоғида «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди. Бу ҳақда экологияни ҳимоя қилишга ихтисослашган Telegram канал хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат билан боғлиқ видео тарқалди. Унда бир неча одамлар айиқни ўраб олгани акс этган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Хабарда айтилишича, айиқ қишлоққа бостириб киргач, одамлар уни хонадонга қамаб, овчиларни чақирган. Овчилар эса уни отиб ўлдирган. Айиқнинг оғирлиги 250—300 килограмм атрофида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар Халқаро қизил китобга киритилган қўнғир айиқни отиб ўлдирган эди.

От qwert.uz