Бугун, 21 октябрда кун давомида Ўзбекистон ҳудудидан нисбатан совуқ ҳаво оқими ўтади. Кундузи ҳарорат бир оз пасаяди, 18—23 даражани ташкил қилади, деб хабар бермоқдаЎзбекистон гидрометеорология маркази.

Бир неча кун давомида антициклон таъсири сезилиб туради. Республика бўйича об-ҳаво кам булутли бўлиб, паст ҳарорат фони кузатилади, кечаси 3—8 даража, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади. Бу кўрсаткич шу давр учун хос бўлган иқлимий меъёр ҳисобланади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Иш ҳафтасининг охирига келиб антициклон шарққа томон силжийди ва босим пасаяди, бу ҳароратнинг 2—3 даража кўтарилишига олиб келади.

От qwert.uz