Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари, агар 22 декабрга белгиланган парламент сайловларида ғолиб чиқса, Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари — транспорт вазири Очилбой Раматовнинг номзодини мамлакат бош вазири лавозимига кўрсатишини маълум қилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.
Мавзуга доир: ЎзХДП парламент сайловларида ғолиб чиқса, Очилбой Раматовни бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатади
Декабрдаги сайловлар ҳақиқатан ҳам бош вазирни алмаштиришга сабаб бўладиган натижа билан якунланса, у ҳолда ҳукуматнинг янги раҳбари мустақил Ўзбекистон тарихидаги бешинчи бош вазир бўлади.
Фото: «Дарё»