Қашқадарёга 2013 йил сентябридан бери ҳокимлик қилиб келган Зафар Рўзиев ишдан олинди. Қаршида 26 октябрь куни Президент администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтганУн — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . да вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, вилоят прокурори Ботир Юсупов, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев ва вилоят солиқ идораси раҳбари Равшан Насимов ишдан олингани эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Зафар Рўзиев Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким этиб тайинланган.

Зафар Рўзиев.
Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Таъкидлаш ўринлики, августдаги воқеалар («замҳоким»нинг ёқиб юборилиши«снос»лар атрофидаги шов-шувлар)дан сўнг, Зафар Рўзиев халқдан узр сўраб чиққан уч ҳокимдан бири бўлганди, мамлакат раҳбарияти эса ҳокимлар йўл қўйган хатоларини тузатиши, фуқароларнинг ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш бўйича ишларда шахсан иштирок этиши кераклигини таъкидлаган, уларнинг ишига йил якунида танқидий баҳо берилишини маълум қилган эди. Эҳтимол, Рўзиев бу синовдан ўта олмагандир.

Зоир Мирзаев.
Фото: «Дарё»

Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У бундан бир йил аввал — 2018 йил 25 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида олти кишини сув тўла ариққа тушириб қўйганидан сўнг, ушбу воқеа интернетда (ва ҳатто халқаро миқёсда) шов-шув бўлиб кетгач, бош вазир ўринбосари лавозимидан олиниб, жазо тариқасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким қилиб юборилган эди. «Президентимиз уни бу қилмиши учун кечирмади», деганди ўшанда бош вазир Абдулла Арипов.

Вилоят миқёсидаги «тўртлик»дан ташқари бошқалар ҳам ишдан олинган. Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозилов, Чироқчи тумани ҳокими Рустам Жўрақобилов, Миришкор туманининг сўконғичлиги ва маккажўхори сабаб бир отахонни ҳақоратлагани билан танилган ҳокими Равшан Комилов масъулиятсизлиги сабаб, Китоб тумани ҳокими Рустам Саъдуллаев эса соғлиғи ёмонлашгани боис ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

Равшан Комилов.
Кадр: YouTube

Бундан ташқари, шу вақтгача вилоят ҳокими биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Ҳуррам Жўраев ва вилоят раҳбарининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан олинган.

Ташаббускорлар рағбатлантирилди, айримларга сўнгги имконият берилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, Касби тумани ҳокими сифатида ташаббусорлик кўрсатиб ишлаган Нормўмин Холбоев энди вилоят маъмурий маркази — Қарши шаҳрига раҳбарлик қилади. Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов собиқ ҳоким Зафар Рўзиевнинг ўринбосарлари — Ҳуррам Жўраев ва Бахтиёр Ражабовга сўнгги имконият берилганини маълум қилган: Жўраев Чироқчи туманига, Ражабов эса Миришкорга ҳоким этиб тайинланган.

Бундан ташқари, шу вақтгача Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида масъул ходим сифатида ишлаб келган Тўхтамурод Менглиев Касби туманига, ҳозиргача «Микрокредитбанк»нинг Қашқадарё филиалига раҳбарлик қилган Алишер Зокиров эса Китоб туманига ҳоким этиб тайинланган.

Эркабой Тожиев.
Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Шунингдек, шу вақтгача бош прокурор биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланган. Шу вақтгача Сурхондарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи сифатида ишлаган Шуҳрат Сотиболдиев Қашқадарё ИИБнинг, бунгача Навоий вилояти бош солиқчиси бўлган Азамат Бозоров эса Қашқадарё Давлат солиқ бошқармасининг янги бошлиқлари сифатида таништирилган.

От qwert.uz