Ўзбекистонга 3—5 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фото: Ўзгидромет

3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18—23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25—28 метргача етиши кутилмоқда.

4—5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1—2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорати 8—13 даражагача илиқ, мамлакатимиз шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража, кундузи 3—8 даражагача илийди.

Бундан аввал Ўзбекистонда ноябрь ойи совуқ ва нам ҳарорат билан бошланиши хабар берилган эди.

От qwert.uz