Қўнғиз деса, боласини «оппоғим»,
Типратикон деяр экан «юмшоғим».
Ўша «оппоқ», «юмшоқ» етиб вояга,
Кейин ўксиб, урманг бошни қояга!
Қудачилик «Минг йилчилик», биламиз,
Расм-русумларга амал қиламиз!
Орзу-хавасларга баъзан берилиб,
Кўпчиликка қийин қилманг, керилиб!
Бўлажак «қайнона!, бўлажак «куёв»,
Телевизор танлашар, бозорда қаранг!
Илгари куёвлар, қайнона билан,
кўришар эдилар тўйдан сўнг «аранг»!
Қайсидир шоира шундай деганди:
Эркакнинг пулига қозон қайнасин!
Аёл ишламасин деганимас бу,
Соғлом бўлса эркак, бекор қолмасин!
Чойхонада «қотирма»ни ейишар,
«Улфатчилик шундай бўлар» дейишар,
Дўстлар кўнглин олмоққа зўр иштиёқ,
Уйларида қозон қайнар, гўшти йўқ!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ